“Атлетико” ЖЧ-2018 финалчиси билан шартнома имзолайди
Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Домагой Вида фаолиятини Мадриднинг “Атлетико” клубида давом эттириши мумкин.
Ўз навбатида турк клуби 29 ёшли футболчисининг трансфери ортидан 35 млн евро ишлаб олиши мумкин. Бироқ, клублар бу борада ҳали ўзаро келишувга эришганича йўқ. “Матрасчилар” ҳозирча фақат футболчининг ўзи билан келишувга эришишган.
Маълумот учун, Вида “Бешиктош” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам Киевнинг “Динамо” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум тур клуби сафида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар