"Атлетико" ҳамон Облакнинг тилини топа олмаяпти
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳамон ўзининг асосий дарвозабони Ян Облак билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “матрасчилар”нинг билдираётган таклифлари 25 ёшли словениялик футболчини қаноатлантирмаяпти. Эслатиб ўтиш лозимки, унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Облак жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар