Азар: Фабрегаснинг ёши ўтиб қолди
"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоадоши Сеск Фабрегас ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Фабрегас билан 5 йил бир жамоада тўп тепиш мен учун шарафдир. Франсеск майдонда ҳамда унинг ташқарисида ажойиб инсонлигини ҳамма билади. Шу қатори у менинг яхши дўстим. Умид қиламанки, у келажакда яна ўзини кўрсатади.
Тан олиш лозим, унинг ёши ўтиб қолганига қарамай у бор кучини бериб майдонда ҳаракат қилади, - дея Азарнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.
Фикрлар