
Азим Аҳмедов "Навбаҳор" машғулотларига қўшилди
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда. Жамоа машғулотларига бугун 2010-2015 йилларда “лочинлар” таркибида тўп сурган, сўнгги 3 мавсумни Тошкентнинг “Пахтакор” клубида ўтказган 27 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов қўшилди. Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Наманганликлар эртага Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат-синов баҳсини Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши ўтказишади.
“Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис мазкур ўйинда Азим Аҳмедовни майдонга тушириши эҳтимолдан холи эмас.
Фикрлар