Азиз Ғаниев қачон сафга қайтади?
Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Pepsi Суперлигаси 31-туридан ўрин олган АГМК жамоасига қарши (2:2) ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айни вақтда жароҳатидан тикланаётган Азиз Ғаниевнинг аҳволи борасида айтиб ўтди.
"Азизжон мана яқинда Япониядан даволаниб қайтди. У ҳозир енгил машқларни бошлади. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, янги йилдан умумий машғулотларга қайтади ва жамоамиз ўйинларига ўзининг ёрдамини беради. Сизлар каби, бизлар ҳам унинг ўйинини жуда соғинганмиз. Барибир таркибимизда Ғаниев ўйнаса, ўйинимиз ҳам бошқача кечади", - деб Бердиевнинг сўзларини келтириб ўтди "Насаф" расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз 20 ёшли футболчи Pepsi Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўтказилган баҳснинг 57-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этганди.
Маълумот ўрнида Ғаниев айнан мана шу жароаҳати сабаб терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида иштирок этувчи якуний таркибидан тушиб қолганди.
Фикрлар