Азизбек Турғунбоевга нима қилди?
Иқтидорли футболчи кечаги беллашувнинг 28-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "лочинлар" устози Илҳом Мўминжонов Турғунбоевнинг аҳволига бироз ойдинлик киритди.
"Азизбек Турғунбоев жароҳат билан майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканини эртага тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз", - деб айтиб зтди Мўминжонов.
Эслатиб ўтамиз, Турғунбоев Жакартада ўтадиган Осиё ўйинлари иштирок этадиган футболчилар рўйхатидан жой олган.
Фикрлар