БАА клуби испаниялик машҳур ҳужумчи билан шартнома имзолади

  • 18 сентября, 2018, 20:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Наср" клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида "Бешиктош" форварди Альваро Негредони қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Tecno

Унга кўра 33 ёшли испаниялик футболчи янги жамоаси билан 2020 йилга қадар шартнома имзолаган. Бироқ, ушбу трансфернинг молиявий маълумотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.  Негредо энди "Ал-Наср"да 11-рақамда тўп суридиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Негредо "Ал-Наср"да йилига 7 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Негредо Испания терма жамоаси сафида 2009-2013 йилларда тўп сурган ва 21та ўйинда 10та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию