Баҳодир Жалоловнинг профессионал рингдаги 3-рақиби ҳам маълум бўлди

  • 2 октябрь, 2018, 16:56
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+91 кг) муваффақиятли старт олган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов октябр ойи сўнггида яна рингга кўтарилади.

29 сентябр куни ўзининг профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказиб, мексикалик Эдуардо Вителани биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Навбатдаги жанг эса 27 октябр санасига белгиланган. Нью-Йоркдаги муҳташам “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтадиган тўқнашувда Баҳодирга америкалик Тирелл Райт рақиблик қилади. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.

Бу боксчи 2012 йилдан бери профессионал рингда фаолият юритиб келади ва бу вақт ичида 13 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба (6 нокаут), 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!