Баҳодир Насимовнинг "Бухоро"дан кетиши қандай юз берди?
Хабарингиз бор бундан бир неча кун аввал мавсумни “Бухоро”да ўтказаётган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов Озарбайжоннинг “Интер” клуби билан шартнома имзолади. SPORTS.uz муҳбири эса Насимов билан боғланиб, у билан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида суҳбатлашди. Футболчи суҳбат давомида ўзининг “Бухоро”дан кетиши қандай содир бўлгани ҳақида ҳам гапириб берди.
“Бухоро” билан шартнома имзолаётган пайтимда агар менга хориж клубидан таклиф келиб тушса, қўйиб юборишга рози бўлиши ҳақидаги бандни киритиб қўйгандик. Албатта, мавжуд вазият ҳақида Улуғбек акага тушунтиришимга тўғри келди. Озарбайжонликлар менга жиддий қизиқиб қолишганди, бундай пайтда уларнинг таклифига беэътибор бўла олмас экансиз. Боз устига улар Европа лигасида ҳам иштирок этишади. Бақоев билан суҳбатда ҳаммасини икир-чикиригача айтиб, Озарбайжонга кетсам майлими деб сўрадим. Мени ҳам тўғри тушуниб, майли кетавер деди. Лекин рости, ўша клубдан таклиф келиб тушганида ҳам “Бухоро”да қоламан деб ўйлагандим. Аммо уларнинг Европа лигасида иштирок этиши мени ўзига жалб қилди. Барибир бу мусобақанинг савияси бошқача. Легионер сифатида яна бир бор у ерда ўзимни кўрсатиш истаги туғилди”, - дейди Насимов.
Баҳодир Насимов билан тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Шундай экан биздан узоқлашманг!
Фикрлар