"Барселона"нинг собиқ устози энди Мексика терма жамоасини бошқаради
АҚШнинг "Атланта Юнайтед" клуби бош мураббийи Херардо Мартино фаолиятини қаерда давом эттириши маъдум бўлди.
Univision нашри тарқатган хабарга кўра 55 ёшли аргентиналик мутахассис Мексика футбол федерацияси билан мамлакат терма жамоасини бошқариш борасида келишувга эришди. Унга кўра “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи мексикаликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди ва йилига 1,94 млн евро маош олади. У Мексика терма жамоасида МЛСда мавсум якунлангач иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Мартино бундан аввалроқ МЛСнинг жорий йилдаги энг яхши мураббийи деб топилган эди.
Фикрлар