Германия чемпионатида иштирок этаётган "Байер" жамоа ҳужумини сезиларли даражада кучайтирадиган тезкор ва техникаси зўр футболчи топди.

Германиялик мутахассислар эътиборига Бельгия чемпионатида "Генк" шарафини ҳимоя қилаётган 19 ёшли Леон Бэйли тушди.

- Бэйли ўта тезкор ва техникаси яхши футболчи, - деди "Байер" бош мураббийи Рожер Шмидт. - Биз у билан узоқ муддатли шартнома тузамиз. Агар шундай қилмасак, келажакда жамоага кўп ёрдам берадиган футболчини қўлдан чиқарган бўламиз.

Ёш ҳужумчи Бельгия чемпионатида 19 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва бешта голли пас муаллифи бўлди.Леон Бэйли кузда "Манчестер Юнайтед" эътиборига тушганди ва ўшанда ёш футболчи агар Жозе Моуриньо етарли миқдорли ўйин вақтини ваъда қилсагина Англияга боришини айтган. 

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)