
Роналду: "Мен билан Ямални солиштириб бўлмайди"
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси финали олдидан Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал билан бўладиган рақобат ҳақидаги фикрини билдирди.
"Биз турли авлодмиз – бири энди бошланмоқда, иккинчиси эса якунига етмоқда. Ламинни менга эмас, балки Витиняга қиёслаш керак. Аммо мен бунга қарши эмасман, танқидни қабул қила оламан.
Аслида, бу ўйин икки терма жамоа ўртасидаги рақобатдир. ОАВ бундай учрашувларни қизитишини тушунаман – бу табиий ҳолат. Энг асосийси, Португалия яхши ўйин кўрсатишини ва, эҳтимол, дунёдаги энг кучли жамоани мағлуб этишини истайман", – деди 40 ёшли ҳужумчи ўйинолди матбуот анжуманида.
Фикрлар