"Байер" қишда етакчи футболчиларидан бирини сотиб юбормоқчи

Леверкузеннинг "Байер" клуби ўзининг етакчи вингери Леон Бэйли билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда немис нашрлари хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “доришунослар” 21 ёшли ямайкалик футболчининг бошқа жамоага ўтиш истаги борлигини инобатга олиб, уни сотиш ҳақида ўйлай бошлашган. Катта эҳтимол билан Бэйли қишки трансферлар даврида янги жамоасига кўчиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйлига Лондоннинг “Челси” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Бэйли “Байер” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида леверкузенликлар сафида жами 57та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. Бэйлининг тахминий трансфер баҳоси 45 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!