Бен Фостер: Ёш дарвозабонлар Де Хеадан ўрнак олишлари керак
"Уотфорд" дарвозабони Бен Фостер “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеанинг кўрсатаётган ўйинлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Де Хеа – топ даражадаги футболчи. Ёш дарвозабонлар унинг ўйинларини яхшилаб кузатиб боришса, кўп нарса ўрганишлари мумкин”, - дейди 37 ёшли посбон.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган “Уотфорд” – МЮ баҳсида ҳам айнан испаниялик дарвозабон кўп вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.
Фикрлар