"Бернли"га қарши ўйин Моуриньонинг МЮдаги тақдирини ҳал қилади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Бернли”га қарши АПЛ кейинги турида мағлубиятга учраса истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳолатни унинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллаши мумкин.

Ўйинчилар ва клуб вакиллари тез орада Жозенинг истеъфога чиқарилишини муҳокама қилишмоқда. Баъзилари МЮ “Бернли”га ютқазса истеъфо бўлади дейишса, бошқалари унинг октябргача ишлашини айтишмоқда.

– Клуб Жозени қўллаб-қувватлашини айтмоқда, аммо биз Ван Гаал билан нима бўлганини кўрганмиз. Ўйинчилар аллақачон Зиданнинг келиши ҳақида гапирмоқда, – дейди клубга яқин манба.

АПЛ 4-тур “Бернли” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 1 сентябр куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!