“Бешиктош” Вида учун “Вест Хэм”дан 25 млн евро сўрамоқда
Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳимоячи Домагой Виданинг трансфери борасида “Вест Хэм”нинг 22 млн евролик таклифини рад этди.
Aksam нашри тарқатган хабарга кўра истанбулликлар 29 ёшли хорватиялик футболчи учун “болғачилар”дан 25 миллион евро талаб қилишмоқда. Виданинг ўзи ҳам фаолиятини премьер-лигада давом эттириш истагини билдирмоқда.
Хорватия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да қаҳрамонлардан бирига айланган ушбу футболчига шунингдек «Эвертон» ҳамда «Ливерпуль» каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда. Аммо, мерсисайд клублари Вида учун 20 млн евро таклиф қилишмоқда.
Фикрлар