Бэйли топ клубларга ўтишга шошилмаяпти

Леверкузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Леон Бэйли Европа грандларининг ўзига нисбатан билдираётган қизиқишлари ҳақида гапириб ўтди.

“Челси” менга 14-15 ёшимдан буён қизиқиш билдиради. Аммо ёшликда фаолиятни оддийроқ жамоадан бошлаган мақул, клубнинг номдор эканлигига учмасдан.

Кейинроқ менга  “Манчестер Сити”, МЮ ва “Ливерпул”дан қизиқишлар пайдо бўлди. Аммо, фаолиянинг ҳал қилувчи палласида шошилмаслик керак деб ҳисоблайман. Ҳозир мен “Байер”дан кетиш ҳақида ўйламаяпман. Ҳозирги ҳолатимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпман ва яна кўп нарсалар ўрганишим керак деб ўйлайман”, - дейди Бэйли.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Байер" қишда Бэйлини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!