Биласизми? Кетма-кет 4-марта Европа терма жамоалари Бразилияни жаҳон чемпионатларидан чиқариб юборишмоқда

Хабариинг бор кеча иккинчи чорак финал жуфтлигида Бразилия 1:2 ҳисобида Бельгияга имкониятни бой бериб қўйди ва ЖЧ-2018ни тарк этди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра Европа терма жамоалари кетма-кет 4-мундиалдан буён “пентакампионлар”ни мусобақадан чиқариб юборишмоқда.

Маълумот учун, ЖЧ-2006да Франция, ЖЧ-2010да Голландия ва ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси бразилияликларни жаҳон чемпионатидан “улоқтириб” ташлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!