Боатенг МЮга эмас, ПСЖга ўтмоқчи
Bild нашри тарқатган хабарга парижликлар немис футболчисига манфаатлироқ таклиф билан чиқишган. Илгарироқ инглиз матбуотида "қизил иблислар" 29 ёшли футболчи учун 50 млн фунт таклиф қилгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Боатенг 2011 йилдан буён Мюнхенда тўп суриб келади ва ўтган мавсум Бундеслигада 19 беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар