Айни кунлари Россия Федерациянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича шаҳар Губернатори соврини учун ташкил қилинаётган халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари жанговор таркиб билан иштирок этишяпти. 

Мусобақанинг биринчи кунида 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг икки нафани жангни ғалаба билан якунлашди. Жумладан, Миразиз Мирзаҳалилов (-56 кг) ҳамда Шунқор Абдурасулов (-60 кг) кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, Маҳмуд Ғоипов (-69 кг) россиялик Артём Юшинга имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугун кечки дастурда бўлиб ўтадиган баҳсларда Миразиз Мирзаҳалилов, Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов ҳамда Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98