Боксчиларимизга аталган Осиё ўйинлари
Хабарингиз бор, айни кунларда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XIII ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу беллашувларда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам муваффақиятли қатнашмоқда. Ҳамюртларимиз медаллар жамғариш борасида ўз рекордларини янгилашди. Бир неча кун олдин курашчиларимиз кўплаб медаллар жамғаришганди. Бугун эса боксчиларимизники шундай.
Экраклар ўртасида 1 сентябрь куни бокс бўйича Осиё ўйинларининг барча вазн тоифаларида 7 та финал бўлиб ўтди. Эътиборлиси, Ўзбекистонлик боксчилар барча ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этишди.
Бугунги бокс жангларида вакилларимиз финалларни бегона қилишмади. Ҳал қилувчи баҳслардан 5 тасини муваффақиятли якунлашди. Ҳасанбой Дўстматов ва Шунқор Абдурасулов иккинчи ўринни эгаллашган бўлса, Жасурбек Латипов, Миразиз Мирзаҳалилов, Иқболжон Холдоров, Бобо Усмон Батуров ва Исроил Мадримов ўз вазн тоифаларида тенгсиз деб топилишди.
Осиё ўйинлари-2018. Бокс
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (кумуш)
-52кг: Жасурбек Латипов (олтин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов (олтин)
-60кг: Шунқор Абдурасулов (кумуш)
-64кг: Иқболжон Холдоров (олтин)
-69кг: Бобо Усмон Батуров (олтин)
-75кг: Исроил Мадримов (олтин)
Жами 5та олтин, 2та кумуш.
Боксчиларимизнинг ушбу ютуқларида мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиоҳуновнинг ҳиссаси катта. Бир сўз билан айтганда, боксчиларимиз мустақиллигимизнинг 27 йиллигига ажойиб совға тақдим этишди.
Ўзбекистон бокс бўйича Осиёда тенгсиз!!!
Фикрлар