Куртуа "Барселона"дан учралган мағлубиятга муносабат билдирди
"РеалМадрид" дарвозабони Тибо Куртуа Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Принципиал рақибга финалда ютқазиш ҳамиша ноқулай. Энди эътиборни Ла Лига ва Кубок учун ишга қаратсак керак. Бугунги ўйинда деталлар биз тарафда бўлмади — бу сўнгги ойларда кўп нарса кутилгандек бўлмаётган давр. Биз бу учрашувни ғалаба билан якунлашимиз мумкин эди.
Биринчи таймда биз ҳимояда жуда чуқур ўйнадик, иккинчи таймда улар бироз пасайди, бизда имкониятлар бўлди, аммо тўп дарвозага кирмади. Биринчи гол урилган вазиятда хатога йўл қўйдик. Учинчи гол эса рикошет орқали юз берди.… Ана шу деталлар ҳаммасини ҳал қилади. Бизда имкониятлар бор эди, аммо барча зарбалар Жоан [Гарсия] қўлига тушди."
Винисиус ҳақида
"Биз унга ишонамиз ва нималарга қодирлигини биламиз. У жуда иқтидорли йигит, айниқса унинг голини айтар эканман — у ҳақиқий шедевр эди. Шунингдек, жамоа Ла Лигада, Чемпионлар Лигаси ва Кубокда курашишни давом эттириши керак", — деди Куртуа Movistar эфирида.
Фикрлар