Жашмид Болтабоев: "Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим"

CHERY AUTO

“Андижон”нинг янги мавсумдаги янги трансферларидан бирига айланган Жамшид Болтабоевни мухлисларга ортиқча таништириш шарт эмас. Чунки тажрибали ярим ҳимоячини барча яхши билади.

Tecno

Жамоанинг Анталия йиғинида қатнашаётган футболчи клуб матбуот хизматига фикрлари билан ўртоқлашди.

“Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди”

- Ассалому алайкум, интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. “Бургутлар” сафига қўшилишимни асосий сабаби Самвел Бабаян. Чунки бу инсонни 7-8 ёшимдан бери танийман. Самвел Вячеславовичдан кўп нарса ўрганганман. “Навбаҳор”да ҳам 2,5 йил бирга ишладик. “Андижон”га бош мураббий бўлгач, менга қўнғироқ қилди ва таклиф қилди. Бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмадим. “Андижон”ни биламан, уларга қарши кўп ўйнаганман ва ўзаро учрашувларимиздан яхши хотиралар қолган. Шунинг учун иккиланмасдан таклифни қабул қилдим.

“Бу ердагилар барчасини ўз вақтида бажаришяпти”

- Таассуротларим жуда ижобий. Негаки, бу ердаги барча футболчилар ва ишчилар ҳам ўз ишларини вақтида билиб қилишяпти. Кўп жамоаларда бўлганман. Масалан, клуб ишчи-ходимларида ҳам фарқ бор-да. Бу ердагилар эса барчасини ўз вақтида бажаришяпти. Ҳар томонлама ривожланишга ҳаракат бўляпти. Шунинг учун барчаси яхши ва кўнгилдагидек.

“Энди “Андижон”даман”

- Олдин ҳеч водийда ўйнайман деб ўйламагандим. Агар Бабаян водийда ишламаганида балки келмасдим. Айтиб ўтганимдек, 2,5 йил “Навбаҳор”да тўп сурдим, кейин вазият тақозоси билан “Нефтчи”да ярим йил ўйнадим ва яна Наманганга қайтдим. Энди “Андижон”даман ва мана водийни учинчи клуби ҳам насиб қилди.

“Суперлигада рақобатчи клублар кўпаймоқда”

- Жамоамиздаги ўзгаришлар яхши. Суперлигада ҳам рақобатчи клублар кўпаймоқда. Футболчиларга ҳам, мухлисларга ҳам жуда қизиқ бўлади. Олдига жиддий мақсад қўйган жамоалар қанча кўп бўлса, ўйинлар ҳам шунча қизиқарли бўлади. Чемпионат ҳам анча кўтаринкилик билан ўтади. Ҳар томонлама ўсиш бўлади.  

“Таркиб бўйича қарасак ҳам бемалол мақсадга эришсак бўлади”

- Янги жамоа йиғиляпти. Таркиб бўйича қарасак ҳам бемалол олдимизга қўйилган мақсадга эришсак бўлади. Ҳамма бир ёқадан бош чиқариб бир мақсадни кўзлаб, ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилсак ҳаммаси яхши бўлади.

“Мен учун рақам аҳамиятсиз”

- 14-рақамда ўйнардим. Лекин бу бўш эмас экан. 8-рақамни танладим. Жиззахда ўйнаганимда ҳам 14 дан 8-рақамда тўп сурганман. Бу менга бегона эмас. Лекин мен учун рақам аҳамиятсиз. Фақат бўшлиги учун олдим.

“Асосий вазифамиз бор ва уни бажаришга ҳаракат қиламиз”

- Мухлисларни ҳар доим талабчан бўлгани яхши. Биз майдонга тушганда ўз ишимизни қиламиз. Бор кучимизни сарфлаб фақат ғалаба учун курашамиз. Ҳаммаси яхши бўлса мухлисларни ҳам хурсанд қиламиз ва ўзимиз ўйлаган мақсадга ҳам эришамиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади. Асосий вазифамиз бор ва уни бажаришга ҳаракат қиламиз.  

“Андижон” билан ҳам жуда қизиқарли бўлади”

- Бу йил 30 ёшга кираман. Фаолиятимни бу босқичини мен учун яна бир янги чақирув деса бўлади. “Андижон”ни мақсади жиддий ва юқори ўринлар учун курашади. Шунинг учун “Андижон” билан ҳам жуда қизиқарли бўлади.

 “Илк турда уйиммизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни хоҳлардим”

- Дастлабки турда ким билан бўлишидан қатъий назар мухлисларимиз қаршисида ўйнашни хоҳлардим. Уйимизда биринчи ўйин ва очилиш баҳсида ғалаба билан ишқибозларни қувонтирсак зўр бўларди. У ёғи ҳам яна ғалаба руҳида давом этарди. Рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Кучли жамоалар кўп Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Барибир 3-4 та аниқ номлар бор. Уларни орасида биз ҳам бормиз. “Нефтчи”, “Насаф”, “Пахтакор” каби жамоаларга биз ҳам рақобат қила оламиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!