Бонуччи: "Ювентус" – менинг уйим
Тажрибали ҳимоячи Леонардо Бонуччи “Ювентус”га қайтгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бундай бўлишини тасаввур қилиш жудаям қийин эди, бу фантастика. Мен жудаям хурсандман. Турин – бу менинг уйим, “Ювентус” – бу менинг уйим. Бу ерга яна қайтганимдан бахтиёрман”, - дейди 31 ёшли ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи 2011-2017 йилларда “кекса синьора” шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг бир мавсум “Милан”да ўйнади.
Фикрлар