
Бу қизиқ. Ла Лига тарихидаги 70 000-голни осиёлик футболчи киритди
Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 17-туридан ўрин олган бир нечта баҳслар бўлиб ўтди. Ҳусусан, “Эйбар” шу куни ўз майдонида “Жирона”ни қабул қилиб, якунда 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Эътиборлиси, “Эйбар”нинг япониялик ярим ҳимоячиси Такаси Инуи ушбу баҳсда нафақат ўз номига дубл ёздириб қўйишга эришди, балки, Испания Ла Лигаси тарихидаги 70 000-голга ҳам муаллифлик қилишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, ҳисобида 24 очко бўлган “Эйбар” айни дамда мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар