Буэнос-Айрес 2018. 14 медаль кўлга киритилди

Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси ҳисобимизга навбатдаги медални тақдим этди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Каратэ бўйича -53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилдора Алиқулова гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган жангда у каратэ ватани ҳисобланадиган Япония мамлакати вакиласи Ринка Таатага тўқнаш келди. Афсуски, ҳамюртимиз ушбу баҳсда имкониятни бой бериб қўйди ва якунда бронза медали билан кифояланди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентина Олимпиадасидаги 14-медаль бўлди. Шу тариқа, мусобақанинг сўнгги куни олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари бор. 1 та олтин ва 1 та бронза медали микст баҳсларида қўлга киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!