Бугун Нью-Йоркдаги бокс кечасида Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга чиқади
Ads

Кеча Ню-Йорк шаҳрида бугун бўлиб ўтадиган бокс жангларидан олдин вазн тортиш маросими ўтказилди.

Бокс оқшомининг асосий қарама-қаршилигида супер оғир вазн тоифасининг IBF International ва WBO NABO чемпионлик камарлари соҳиби 34 америкалик Брайант Женнингс бокс бўйича Колумбия  терма жамоаси собиқ аъзоси ҳамда 2008 йилги Олимпиада чемпиони 31 ёшли Оскар Ривасга қарши ўтказади.

Жаҳон чемпионлиги титулига собиқ даъвогар Брайант 225,25 фунт (102 кг) вазн тўплаган бўлса, унинг рақиби 234 фунт (106 кг) тош босди.

Шунингдек, ушбу бокс кечасининг яна бир тўқнашувида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади. У бу жангга қадар 141,5 фунт / 64,1 кг вазнга эга бўлган бўлса, рақиби Рикардо Гарсия 142 фунт / 64,4 кг ундан бироз озгина оғирроқ чиқди.

fazliddin g.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

> Фазлиддин Ғоибназаровнинг жанг олдидан билдирган фикрлари

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
18/01/2019 16:40
Эээ шу бола ҳам яхши кетяпти. Бос газни.. фахрланиб юрайлик. Мутлоқ чемпионлар чиққан деб...
&
darwesh
18/01/2019 13:16
Боксда куп истеъдодли спортчиларимиз бор. Уларни бутун дуне таниши керак деб уйлайман. Биз эса шундай хамюртларимиз борлигидан фахрланиб юришимиз керак

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98