Бугун Осиё кубогида барча ярим финалчилар номи маълум бўлади

Хабарингиз бор кеча Осиё кубогининг дастлабки 2та чорак финал учрашуви бўлиб ўтган эди. Унга кўра Япония ва Эрон терма жамоалари рақибларини таслим этишиб илк ярим финалчилар сифатида қайд этилишди.

Бугун эса қолган 2та ярим финалчини аниқлаб берувчи 2та чорак финал баҳси бўлиб ўтади. Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 18:00да Жанубий Корея – Қатар, сўнгра соат 21:00дан бошлаб БАА – Австралия терма жамоалари ўйини бўлиб ўтади.

Ҳар иккала учрашувни ҳам "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!