Бугун “Uzbek Tigers” жамоасидан ғалаба кутиб қоламиз


Бугун “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсумида “С” гуруҳи 3-турида “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot Boxing Team” жамоасини қабул қилади.

Кеча ҳар икки жамоа вакиллари ва боксчилари иштирокида матбуот анжумани ва вазн тортиш маросими ўтказилган эди. унда боксчилар ва мураббийларимиз мағлубиятлар ортда қолгани ҳамда ўз мухлислари олдида фақат ғалаба учун рингга чиқишларини таъкидлади.

Шунингдек, рақиблар ҳам сараланган боксчиларини билан ташриф буюриб, ҳар бир жангда, хусусан “Uzbek Tigers” билан бўладиган учрашувда ҳам ғалаба учун рингга чиқишларини айтиб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” дастлабки икки учрашувни сафарда ўтказиб, “China Dragons” вакиллари 3:2, “Astana Arlans Kazakhstan” боксчиларига 4:1 ҳисобларида имкониятни бой берган.

Бугунги рақибларимиз “Patriot Boxing Team” жамоаси эса илк учрашувда қозоғистонлик боксчиларга мағлуб бўлган бўлса, хитойликларга қарши кечган иккинчи учрашувда ғалаба қозонди.

Бугун рингга чиқадиган боксчилар билан танишинг:

49 килограмм:
Ҳасанбой Дўсматов - Батор Сагалуев

56 килограмм:
Абдулҳай Шораҳматов - Дмитрий Шарафутдинов

64 килограмм:
Элнур Абдураимов - Радмир Абдураҳмонов

75 килограмм:
Исроил Мадримов - Ражаб Ражабов

91 килограмм:
Зуҳриддин Маҳкамов Зухриддин - Ислом Текеев Ислам


"С" гуруҳи

 

PTS

MATCHES

#TEAM

TOTAL

TOTAL

WINS

LOSSES

DRAWS

1. ASTANA ARLANS

6

2

2

0

0

2. PATRIOT BOXING TEAM

4

2

1

1

0

3. CHINA DRAGONS

3

2

1

1

0

4. UZBEK TIGERS

0

2

0

2

0

Шунингдек, “Uzbek Tigers” жамоаси 17 март куни “China Dragons” боксчиларини ва 1 апрель куни “Astana Arlans” жамоасини Тошкентда қабул қилади.

Боксчиларимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!