
Бундеслига. "Бавария" "Штутгарт"дан устун келди
"Альянц-Арена"да кечган учрашувда мюнхенликлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. 5-дақиқада Тьяго Алькантара ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб эса меҳмонлар мувозанатни тиклашди.
Бироқ иккинчи бўлим аввалида Кристиан Гентнер кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 65-дақиқада Роберт Левандовски пенальтидан фойдалана олмади. Орадан 5 минут ўтиб эса Леон Горетцка ҳисобни ишончли кўринишга келтирган бўлса, ўйинга якуний нуқтани Левандовски қўйди - 4:1.
Comments