
Чалханоглу “Челси”га ўтишни истаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
Леверкузеннинг “Байер” клуби хавбеки Хакан Чалханоглу ОАВлар томонидан кенг қизиқишга сабаб бўлган “Челси”га ўтишни истаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
“Мен ОАВ орқали “Челси” ҳақида гапирмаганман. Қолаверса, ҳеч қайси турк журналистига келажагим борасида айтмаганман”, - дейди Туркия терма жамоаси аъзоси ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу 2011 йилда “Трабзанспор” клуби билан амалдаги шартномани бузгани учун ФИФА томонидан 4 ойга футболдан четлатилган эди. Футболчи айни дамда жазо муддатини ўтамоқда.
Фикрлар