"Челси" Игуаин эвазига "Милан"га Моратани бермоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон “Милан”да ижара асосида тўп сураётган “Ювентус” форварди Гонсалу Игуаинни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра лондонликлар аргентиналик форвард эвазига “россонерилар”га ўзининг испаниялик ҳужумчиси Альваро Моратани таклиф қилишмоқчи. Қайд этиш лозимки, Игуаин “аристократлар” устози Маурицио Сарри билан “Наполи”да бирга фаолият олиб борган, “Милан” эса кўпдан буён Моратанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли Игуаин жорий мавсум А Серияда жами 12та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 26 ёшли Мората эса АПЛда 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!