"Челси" Игуаинни арзонроққа сотиб олмоқчи

  • 15 Feb 12:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "Ювентус" форварди Гонсало Игуаинни ижарага олганингиздан хабарингиз бор.

Tecno

ESPN тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 31 ёшли аргентиналик футболчини 36 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. Аммо, лондонликлар ушбу маблағни имкон қадар камайтиришни режалаштиришмоқда.

Боиси, “кекса синьора” ўзининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуга йилига 30 млн евро маош тўлайди. Туринликлар эса ушбу маблағни топиш учун Игуаинни арзонроққа сотиб юборишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин мавсумни ижара асосида “Милан”да бошлаган эди. Давралар оралиғида эса “Челси”га кўчиб ўтди ва 4та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!