"Челси" Каванини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...

Лондоннинг "Челси" клуби ПСЖ форварди Эдинсон Каванига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "аристократлар" 31 ёшли уругвайлик ҳужумчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи ва бунинг учун парижликларга 56 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, ПСЖ мавсум ўртасида маҳоратли ҳужумчисини қўйиб юбормаслиги мумкин.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 18та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 13 гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 қадар имзоланган. Трансфер баҳоси  55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!