“Челси” Крейг Гордон учун 4 миллион фунт бермоқчи
“Селтик” клуби дарвозабони Крейг Гордон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Селтик” посбони Крейг Гордонга Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” бу дарвозабонни ўз таркибларига қўшиб олиш учун ҳаракатни бошлаб юборишган.

Хабарларга қараганда, “Челси” вакиллари Крейг Гордон учун 4 миллион фунт беришга тайёрликларини билдиришган.

Фикрлар