"Челси" Саррининг ўрнига яна бир номзод топиб қўйди

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти истеъфоси тобора яқинлашиб бораётган Маурицио Саррининг ўрнига яна бир номзод топиб қўйди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” айни дамда Англия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Стив Холландни таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли англиялик мутахассис учун “Челси” бегона эмас. Боиси, у 2011-2017 йиллар давомида “аристократлар” сафида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Хатто, 2015 йил Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилгач жамоани вақтинча бошқарган.

Айрим маълумотларга қараганда агар “Челси” Англия лига кубоги финалида “Манчестер Сити”га имкониятни бой берса, Сарри истеъфога чиқарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!