"Челси" мураббийи касалхонага ётқизилди

Лондоннинг "Челси" клуби мураббийи Жанфранко Дзола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра Маурицио Саррининг ассистенти бундан аввалроқ ўт пуфагидаги тошни жарроҳлик амалиёти ёрдамида олдирган эди. Айнан мана шунинг асоратлари сабаб у яна касалхонага ётқизилган.

Юқоридаги сабаб туфайли италиялик мутахассис жамоасининг сўнгги 2та - "Манчестер Юнайтед" ва "Мальмё"га қарши баҳсларни ўтказиб юборди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!