"Челси" раҳбарияти Азарни яна бир мавсум жамоада қолишга кўндирди
Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Эден Азарни таркибда олиб қолмоқчи.
Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” раҳбарияти бельгиялик футболчини гарчи амалдаги шартномани узайтирмаса ҳам ёзги трансферлар даврида бошқа жамоага ўтмасликка кўндиришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Азар “Реал”га ўтмоқчи эканлиги, ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам уни ўз сафида кўрмоқчи.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар