“Челси”га кераксиз бўлиб қолган футболчи “Манчестер Юнайтед”га керак

  • 18 июля, 2018, 21:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби "Челси"нинг тажрибали ҳимоячиси Гари Кэхиллнинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда fichajes.com сайти хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича 32 ёшли футболчи “аристократлар”нинг янги бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмайди. МЮ эса бундан унумли фойдаланиб, Кэхиллни ўз сафига жалб этмоқчи. Лондонликлар ҳам ушбу футболчини кетишига қаршилик қилмоқчи эмас.

Маълумот учун, Кэхилл ўтган мавсум “Челси” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган ва жамоасининг 1та голига муаллифлик қилишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию