Чичарито АПЛда рекорд ўрнатди
Ads

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) кеча АПЛнинг 27- тури доирасида "Фулхэм"га (3:1) қарши баҳсда гол уришга эришди.

Эътиборлиси, шу тариқа 30 ёшли Чичарито премьер-лигада 50та гол урган илк мексикалик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Чичарито “Вест Хэм” сафига 2017 йил келиб қўшилган эди.  У ўтган давр мобайнида “болғачилар” сафида АПЛда 54та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 13та гол уришга эришди. Бундан аввал эса "Манчестер Юнайтед" таркибида АПЛда 103та ўйинда иштирок этиб,  37та голга муаллифлик қилган эди.