Чичарито "Вест Хэм"дан кетмоқчи эмас

Лондоннинг "Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) жамоасини ўзгартириш ниятида эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

“Жамоадан кетишни режалаштирмаяпман. Мен 100% ўз вазифамни бажариб, клубнинг премьер-лигадаги аҳволини яхшилашга ёрдам бермоқчиман. Мен “Вест Хэм”дан қўйиб юборишларини сўраганим йўқ”, - деб ёзади мексикалик футболчи ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Чичарито “Вест Хэм” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида Леверкузеннинг “Байер” клубидан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!