Денис Истомин
Ads
АҚШнинг Чикаго шаҳрида "Челленжер" туркумига кирувчи "Chicago Challenger" турнирида Денис Истомин бош совринни қўлга киритди.
 
Денис мазкур мусобақанинг финал учрашувида америкалик Рейлли Опелкага қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетида Денис 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Иккинчи сетда Д.Истомин рақибини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди.