Диего Коста: "Реал"ни мағлуб этганимиз бизни руҳлантирди

Мадриднинг "Атлетико" клуби хужумчиси Диего Коста УЕФА Суперкубоги доирасида "Реал Мадрид" устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биз финалда ғалаба қозондик ва биз бундан бахтиёрмиз. Биласизми, "Реал"ни Евротурнирлар доирасида мағлуб этишни орзу қилардик. Бу ғалаба жамоанинг ўзига бўлган ишончини кучайтирди. 

"Реал" каби жамоага қарши тўп тепганда учрашув давомида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ажойиб тарзда ҳаракат қилдик ва кўзланган мақсадга эришдик, - дея Костанинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий веб-сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!