Дзюба ва Кудряшов Чехияга қарши ўйинни қўйиб юборади
Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба ва ҳимоячи Фёдор Кудряшов Чехияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди.
Ҳар икки футболчи Туркияга қарши (2:1) УЕФА Миллатлар лигаси 1-турида жароҳат олганди. Футболчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун Ростов-Дондан Москвага учиб кетишди.
Маълумотларга кўра, Кудряшов сон мушакларини шикастлаган, Дзюба эса бўйин қисмида ноқулайликлар ҳис қилмоқда.
Фикрлар