Дзюдо бўйича МОҚ соврини учун мусобақада яккалик баҳслар якунланди
Термиз шаҳрида дзюдо бўйича яна бир йирик турнир бўлиб ўтмоқда. МОҚ соврини учун кчган Ўзбекистон очиқ чемпионатида юртимизнинг барча вилоятларидан келган сара дзюдочилар ўз вазн тоифаларида баҳс олиб боришди.
Иккинчи кунги беллашувларди оғир вазндаги спортчилар беллашувига гувоҳ бўлинди. Унга кўра, ўз вазн тоифаларида Нуриддинжон Тилаволдиев (-81 кг), Достон Мейлиев (-90 кг), Ақлмуродбек Худойбердиев (-100 кг), Элёр Машарипов (+100 кг), қизлар тоифасида Шоҳиста Назарова (-70 кг), Юлдуз Муҳаммадиева (-78 кг) ҳамда Дурдона Ҳамроева шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилишди. Шахсий биринчилик ўз якунига етгач, эндиликда жамоавий баҳслар мухлисларни кутиб турибди.
Фикрлар