Дзюдо бўйича «Олимпия келажаги» мусобақаси старт олмоқда

 

Ўзбекистонда илк маротаба тўртта спорт туридан (дзюдо, спорт курашлари, бокс ва таэквондо WTF) янгича кўринишдаги «Олимпия келажаги» мусобақалари ташкил этилмоқда.

28-29 апрель кунлари Қашқадарёда дзюдо бўйича мусобақанинг ҳудудий беллашувларига старт берилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди. 

Ўша кунлари «С» гуруҳида Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий терма жамоалари ўзаро кураш олиб борадилар. Қайд этиб ўтиш лозимки, улар орасидан фақатгина битта жамоа ҳал қилувчи финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, республика бўйича терма жамоалар тўртта гуруҳга бўлинган. «А» гуруҳида Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилояти терма жамоалари баҳс юритсалар, «B» гуруҳида Тошкент шаҳар, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. «D» гуруҳида эса Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро терма жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил қилинади.

6-7 апрель кунлари бўлиб ўтадиган финал беллашувларига Термиз шаҳри мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!