Дзюдочиларимиз Абу-Даби мусобақасида иштирок этишади
27-29 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги йирик мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, катта дубулға туркумига кирувчи ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.
Халқаро дзюдо федерациясининг ушбу мусобақада иштирок этувчи спортчилар рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, Абу-Даби сафарига 2 вакилимиз йўл олиши ҳақида маълумотга эга бўлишимиз мумкин. Қайд этилишича, турнирда -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфуллаев, -73 кг вазн тоифасида эса Ҳикматулло Тўраев юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Халқаро дзюдо федерациясининг талабига кўра, терма жамоа мураббийлари қуръа ташлаш маросимига 2 соат қолгунича таркибга ўзгартириш киритишлари мумкин. Демакки, спортчиларимизнинг рўйхати ҳали катталашиши эҳтимоли бор.
Фикрлар