Дзюдочиларимиз Германиядаги «Катта Дубулға» турнирига тайёргарлик кўришмоқда

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Хумсон” сиҳатгоҳида йиғин бошлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғинида асосий таркиб дзюдочилари билан бирга терма жамоага номзод истеъдодли ёшлар ҳам иштирок этишяпти. Мазкур йиғин Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказиладиган «Катта Дубулға» туркумидаги турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Фарҳод Тўраев бошчилигидаги машғулотларда Диёрбек Ўрозбоев, Шаҳрам Аҳадов, Ғиёсжон Бобоев, Шерали Жўраев, Бекмурод Олтибоев, Гулноза Матниязова, Амина Мамедова каби терма жамоамизнинг етакчи дзюдочилари бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!