Дзюдочиларимиз Германиядаги «Катта Дубулға» турнирига йўл олишди

Хабар бериб ўтганимиздек, 22-24 февраль кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтади. Ушбу рейтинг мусобақасида жаҳоннинг 98 мамлакатидан 721 нафар дзюдочи иштирок этади. 

Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар беришича беллашувларда ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Бугун мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз Германияга жўнаб кетишди.

Терма жамоамиз Дюссельдорфга қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев
-81 кг: Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
-100 кг: Шерали Жўраев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-78 кг: Нодира Юлдашева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!