Дзюдочиларимиз учун бугунги кун баҳслари якунланди
Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг иккинчи кун беллашувлаида медаллар учун курашаётган спортчилар саралаб олинмоқда. Афсуски, бугун татамига чиққан вакилларимиз шоҳсупага кўтарила олмайдиган бўлишди.
-73 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Ғиёсжон Бобоев учинчи даврада мезбон спортчига имкониятни бой бериб қўйди. Худди шунга ўхшаш ҳолат Шарофиддин Болтабоевда ҳам кузатилди. Илк рақибидан қийинчиликсиз ўтган Болтабоев кейинги даврада грузинларнинг ушбу вазндаги номдор полвони Нугзари Таталашвилининг тўсиғидан ўта олмади.
Фикрлар